Машҳур бокс мураббийи Фредди Роуч Жорж Сен-Пьер ва Хабиб Нурмагомедов тўқнашувида ким ғолиб бўлишини айтди

Таниқли бокс мураббийи Фредди Роуч шогирди Жорж Сен-Пьерни UFC  енгил вазн тоифаси чемпиони Хабиб Нурмагомедовни мағлуб этишига ишонади.

“Мен ушбу жангни кўришни жуда истардим. Ҳар икки йигит учун жуда катта пул ишлаб олиш имкониятидир. Мен ушбу жангни бир қисми бўлишдан хурсанд бўлардим.

Иккаласи ҳам “партер”да жуда яхши ҳаракат қилади. Жорж бокс борасида Хабибдан кўра устунроқ. Агар, Сен-Пьер тик турган ҳолатда унга ўз зарбаларини бериб, жангни “партер”га ўтказиши билан жанг тугайди”,-деди Роуч

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!