Машҳур дарвозабон "Манчестер Сити"га қайтди, лекин...

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Манчестер Сити» собиқ дарвозабони Вилли Кабальеро яна клубга қайтди ва жамоанинг янги бош мураббийи Энцо Мареска штабига қўшилди.

Аргентина терма жамоаси собиқ посбони 2014–2017 йилларда «Сити»да уч мавсум ўйнаган эди. Энди у «Лестер» ва «Челси»да Мареска билан бирга ишлаганидан сўнг, «Манчестер Сити»га асосий жамоа мураббийи сифатида қайтади.

Кабальеро 2016 йилда «Манчестер Сити» билан Лига кубогини қўлга киритган, шунингдек, Пеп Гвардиола қўл остида тўп сурган. Футболчилик фаолиятини якунлаганидан кейин эса Мареска жамоасида мураббийлик фаолиятини бошлаган.

44 ёшли Кабальеро энди мураббийлар штаби таркибида фаолият юритади. Ушбу штабга бош мураббий ёрдамчиси Роберто Витиелло, мураббий Дэнни Уокер, дарвозабонлар мураббийи Микеле Де Бернардин, жисмоний тайёргарлик бўйича мутахассис Маркос Альварес, таҳлилчи Хавьер Молина ва бошқа мутахассислар ҳам киради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!