Машҳур футболчи ҳакамни ёмон хафа қилди (фото)
Америка кубоги доирасида кутилмаган вазият юзага келди. “С” гуруҳининг учинчи тур учрашувида АҚШ терма жамоаси футболчилари Уругвайга кичик ҳисобда ютқазиб қўйди ва плей-оффга чиқа олмади.
АҚШ терма жамоаси сардори Кристиан Плушич бутун учрашув давомида перулик бош ҳакам Кевин Ортегага эътироз билдириб, унинг қарорларини муҳокама қилиб келди.
Учрашув якунланиши билан эҳтиросларга берилган машҳур футболчи ҳакамлар бригадасини Уругвай терма жамоаси билан бирга ғалабани нишонлашга чақирди.
Ҳиссиётлар босилганидан кейин Пулишич узр тариқасида қўлини Ортагега узатди. Бироқ ҳакамнинг кўнгли оғриган шекилли, у ошкора тарзда Кристианнинг қўлини сиқиб қўйишдан бош тортди.
25 ёшли Пулишич "Милан" футболчиси ҳисобланади. АҚШ терма жамоасида 70 та ўйин ўтказган ҳужумчи рақиблар дарвозасини 30 маротаба ишғол қилган.
Фикрлар