Машҳур футболчи “Сити”нинг чорловига муносабат билдирди
“Челси” ярим ҳимоячиси Энцо Фернандеснинг “Манчестер Сити”га кўчиб ўтиши Европа оммавий ахборот воситаларида кенг муҳокама қилинмоқда.
“Шаҳарликлар” Родрининг “Барселона”га бўлажак трансферидан кейин марказий ярим ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи. Журналист Сесар Луис Мерло хабар беришича, Фернандеснинг атрофидагилар “Сити”нинг ниятларидан хабардор, футболчининг ўзи эса Манчестерга кўчиб ўтишга розилик берган ва таклифни эшитишга тайёр.
Асосий тўсиқ эса “аристократлар”томонидан белгиланган улкан трансфер нархи бўлиб қолмоқда.
“Манчестер Сити” трансферни тезда расмийлаштирмоқчи, аммо буни амалга ошириш осон бўлмайди. Аввалроқ янги бош мураббий Энцо Маресканинг ўзи Фернандесни жамоада кўришни истагани маълум бўлган. Мареска аввал “Челси”да Фернандес билан бирга ишлаган.
Transfermarkt портали 25 ёшли аргентиналик футболчининг қийматини 100 миллион еврога баҳоламоқда. “Челси” эса, манчестерликлардан бу суммадан анча ортиғини талаб қилади.

Fikrlar