Машҳур футболчи учда бадавлат клубга рад жавобини берди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Франциянинг машҳур клуби “Марсель”нинг 24 ёшли қанот ҳужумчиси Мэйсон Гринвуд Саудия Арабистонининг бир нечта клубларидан тушган манфаатли таклифларни рад этди.

Бу ҳақда журналист Саша Тавольери хабар берди.

Манба маълумотига кўра, англиялик футболчини “Ал-Аҳли”, “Ал-Қодисия” ва “Ад-Дирия” ўз сафига қўшиб олишга уринган, аммо учала клубнинг таклифи ҳам ерда қолган.

Айни пайтда курашда фақат Туркиянинг “Фенербаҳче” клуби қолган бўлиб, бу жамоа мутасаддилари Гринвуд билан музокараларни давом эттирмоқда ва футболчи билан келишувга эришишга ҳаракат қиляпти.

Ўтган мавсум Гринвуд учун жуда муваффақиятли ўтди. У барча мусобақаларда 45 та учрашувда иштирок этиб, 26 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 55 миллион евро деб баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!