Машҳур нашр Элдор Шомуродовни эътироф этди
Машҳур статистик нашр Sofascore Элдор Шомуродовнинг Туркиядаги фаолиятига алоҳида эътибор қаратди.
Манбага кўра, ўзбекистонлик ҳужумчи “Истанбул Башакшеҳир” сафида Туркия Суперлигасида 21 учрашувда майдонга тушиб, 15 та гол ва 4 та ассист муаллифи бўлган. Ушбу кўрсаткичлар Шомуродовнинг лигадаги энг ёрқин статистикаларидан бири сифатида эътироф этилган.
“Бу Шомуродовнинг Туркия Суперлигасидаги ажойиб статистикаси. Ўзбекистонлик ҳужумчи Италиянинг “Рома” клубидан ижарага олинган. Энг муҳим жиҳати шундаки, шартномада мавсум якунида футболчини тўлиқ сотиб олиш мажбуриятини назарда тутувчи шартли банд мавжуд. Агар у ишга тушса, Шомуродов фаолиятини “Башакшеҳир”да давом эттириши мумкин”, — деб ёзади Sofascore.
Маълумот учун, форвард ҳозирда Туркия Суперлигаси тўпурарлар рейтингида пешқадамлик қилмоқда.
Фикрлар