
Маскерано: Футбол тарихидаги энг яхши футболчи гол урди. Хўп, яна нима дейиш мумкин?
Хавьер Маскерано Лионель Мессини футбол тарихидаги энг яхши футболчи, деб атади.
"Интер Майами" ҳужумчиси МЛС доирасида "Атланта Юнайтед"га қарши беллашувда (2:1) ҳисобни тенглаштирди.
"Футбол тарихидаги энг яхши ўйинчи гол урди. Хўп, яна нима дейишим мумкин? У чиройли голларни қандай уришни биладиган футболчи", - деди "Интер Майами" устози.
Қайд этиш лозим, Лео жорий мавсум "Интер Майами" сафида 5 та ўйинда 4 та гол ва 2 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Фикрлар