Маскерано “Ривер Плейт”га ўтиши мумкин
Ads

Хитойнинг “Хэбэй Чайна Форчун” клуби ҳимоячиси Хавьер Маскерано “Ривер Плейт”га ўтиши мумкин. У ушбу жамоада 2003 йили фаолиятини бошлаган. Бу ҳақда La Pagina Millonaria нашри маълум қилган.

Манабада ёзилишича, 34 ёшли аргентиналик футболчининг 2019 йил январга қадар мўлжалланган шартномасини муддатидан олдин бекор қилишга ҳуқуқи бор. Маскерано Буэнос-Айрес клубига ўтишни хоҳламоқда ва ватанига қайтишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, футболчи Хитой жамоасига “Барселона”даги етти йиллик фаолиятидан сўнг келган эди. У шунингдек, “Ливерпуль”, “Вест Хэм” ва “Коринтианс” жамоаларида тўп сурган.

ЖЧ-2018 турнири нимчорак финалидаги омадсизликдан сўнг у Аргентина термасидаги 15 йиллик фаолиятига якун ясади.