Массимилиано Аллегрининг агенти мижозинининг ниятини маълум қилди
"Ювентус" собиқ бош мураббийи Массимилиано Аллегрининг кейинги клуби Италия чемпионати вакили бўлмайди. Бу ҳақида унинг агенти Жованни Бранчини айтиб ўтди.
"Аллегри "Юве"га қайтмоқчи эмас, Турин клуби билан боғлиқ хабарлар эса миш-миш холос.
У бошқа чемпионатларда ўзини синаб кўриш ниятида, аммо биз инглиз, испан ёки француз клублари билан музокара бошлаганимизча йўқ.
Таклифларни ўрганиб чиқишимиз мумкин бўлган вақтни интизорлик билан кутяпмиз. Бир неча клублар ҳали биз билан музокара ўтказиш бўйича бир қарорга келишганича йўқ", - дейди агент.
Фикрлар