
"Брайтон"га қарши Ҳусанов қандай статистика қайд этди?
Хабарингиз бор, Англия Премьер-лигасининг 29-туридан ўрин олган баҳсда "Манчестер Сити" "Брайтон" билан куч синашиб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
Ушбу беллашувда миллий терма жамоамиз ҳимоячиси ҳисобланган Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилди. Унинг мазкур вақт давомида қайд этган кўрсаткичларини танишинг.
Майдондаги вақт - 90 дақиқа
Тўпга тегинишлар - 77
Тўпни узоқлаштириш – 7
Бош билан узоқлаштириш - 4
Оёқ билан узоқлаштириш - 3
Паслар – 59/66 (89%)
Кесиб ўтувчи узатма – 0
Иккинчи қаватдаги устунлик – 3/4
Тўпни йўқотиш – 0
Қоидабузарлик – 0
Маълумот ўрнида, Хосеп Гвардиола бошчилигидаги "шаҳарликлар" навбатдаги учрашувини "Борнмут"га қарши 30 март куни Тошкент вақти билан 20:30 да ўтказади.
Фикрлар