Мата қийин танлов олдида: МЮ ёки йилига 15 миллион евро маош?

“Манчестер Юнайтеднинг 32 ёши футболчиси Хуан Мата қийин танлов олдида қолди. Ёши ўтиб қолаётган футболчи Саудия Арабистонидан ажойиб таклиф олди. Араб шайхлари уни ўз чемпионатига олиб келиш учун йиллик 15 миллион евро маош таклиф қиляпти.

Матанинг шартномаси жорий мавсумдан кейин якунланади. “Манчестер Юнайтед” раҳбарлари испан ярим ҳимоячисининг ҳозирги маошини сақлаб қолган ҳолда, келишувни яна бир йилга узайтирмоқчи.

Хўш, Хуан Мата қай бирини танлайди, у “Манчестер Юнайтед”да қоладими ёки молиявий аҳволини мустаҳкамлаш учун шайхлар таклифига кўнадими?

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)