Мата ёзда "Атлетико"га ўтиши мумкин

"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Хуан Мата "Атлетико"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Sport.es тарқатган хабарга кўра “матрасчилар” 30 ёшли испаниялик футболчини яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида, яъни у шартномаси тугаб эркин агентга айланганида ўз сафига қўшиб олишмоқчи.

Таъкидлаш керакки, Матага "Ювентус", "Барселона" ва ПСЖ клубларидан ҳам қизиқишлар бор.

Маълумот учун, Мата жорий мавсум МЮ сафида 30та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 4 ассист ёздириб қўйишга эришди. Матанинг трансфери 25 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!