Матич МЮга қандай футболчилар кераклигини айтди
Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Неманья Матич қандай футболчилар жамоани кучайтира олиши ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Бизга ҳозир жамоага сифат олиб кира оладиган тажрибали футболчилар зарур. Фақат шундагина биз совринлар учун кураша оламиз, ҳусусан Чемпионлар лигасида ҳам. Лекин шундай бўлсада биз аввалгидан кўра ўсишга эришдик. Олдинги йилларда натижалар ёмонроқ эди. Бу сафар эса биз фақатгина “Манчестер Сити”дан ортда қолдик ва иккинчи бўлдик. Улар ажойиб футбол намойиш этишди”, - дейди сербиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ манкуанликлар раҳбарияти жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньюга ёзги трансферлар учун 250 млн фунт бериши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.