Матииас Мессининг гаплари туфайли Лео "Барса"га келмайдиган бўлди

"Барселона" раҳбарлари Лионель Мессининг қайтишини орзу қилган, аммо акасининг сўзларидан кейин бу трансфер амалга ошмайдиган бўлди.

"Diario Sport" нашри хабарига кўра, Каталония клуби президенти Жоан Лапорта яқин дўстларига Мессини яқин ойларда "Барса"га қайтаришни ва бунга ҳаракат қилишини айтган. Лапортанинг орзуси амалга ошиши эҳтимоли жуда паст.

Биринчидан, Месси ПСЖ билан янги шартнома борасида келишишга яқин. Иккинчидан, Лионелнинг акаси Маттиас Мессининг сўнгги баёнотларидан кейин ҳужумчининг "Барса"га қайтиши деярли имконсиз.

"Мессисиз "Барселона" ҳеч нарса эмас".

Маттиаснинг бу сўзлари "Барселона"да жуда ёмон қабул қилинди. Кўпгина раҳбарлар Леодан Матиаснинг сўзлари ҳақида фикр билдиришини хоҳлашди.

Лапорта Мессини "ЖЧ-2022"даги ажойиб ўйинидан кейин дунёнинг энг яхши футболчиси деб билади. "Кўк-анорранглилар" президенти Лео яна бир неча йил юқори савияда ўйнай олишига ишонади ва унинг фикрича, Месси буни "Барселона"да қилса яхши бўлади.

Мессининг қайтиши кейинги мавсум олдидан яхши хабар бўлади, келаси мавсумда "Барса" "Камп Ноу"да ўйнамайди ва таъмирлаш ишлари туфайли "Люис Компани Олимпия" стадионига кўчиб ўтади.

Шунингдек, Лапорта "Барса"га Мессининг қайтиши катта даромад манбаи бўлишини тушунишади. Клуб Мессининг келиши мумкин бўлган имкониятларни жиддий ўрганиб чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!