Матс Хуммельс фаолиятини якунлаши мумкин

  • 16 ноябрь, 2024, 20:54
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ёзда "Боруссия" Дортмундни эркин агент сифатида тарк этган ҳимоячи Матс Хуммельс куз бошида “Рома” сафига келиб қўшилган эди. Ўшандан бери тажрибали футболчи "бўрилар" сафида бор йўғи битта учрашувда майдонга тушди ва атиги 23 дақиқа ўйнади.

Tecno

Хуммельс ушбу вазиятдан норози ва қишки трансфер вақтида Рим клубини тарк этишга тайёр. Агар шундан кейин ҳам Матсга яхши таклифлар келиб тушмаса, у футболчилик фаолиятини тугатишга қарор қилиши мумкин. Бу ҳақда Italian Sky нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Клаудио Раньери “Рома” бош мураббийлигига тайинланди. Балки янги мураббий келганидан кейин Матс Хуммельснинг ишлари ижобий томонга ўзгариши мумкин. "Рома" ҳозирда А Серия турнир жадвалида атиги 12-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!