Матс Хуммельс Швецияга қарши ўйинни ўтказиб юборади

Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв сўзларига кўра, Бундестим ҳимоячиси Матс Хуммельс бугун ЖЧ-2018 “F” гуруҳи иккинчи турида Швеция билан бўладиган учрашувни ўтказиб юборади.

Футболчи машғулотлар вақтида бўйнидан жароҳат олганлиги бунга сабаб бўлмоқда. Мазкур баҳсда Хуммельс ўрнига Антонио Рюдригер майдонга тушиши кутилмоқда.

Швеция термасига қарши ўйинда Хуммельс майдонга тушмайди. Ўйингача у соғайиб улгурмайди, – дейди Лёв.

Эслатиб ўтамиз, ўйин Тошкент вақти билан соат 23:00да старт олади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)