Матс Хуммельс: Холанд мен бутун мавсум қилган ишни 57 дақиқада уддалади

"Боруссия Дортмунд" ҳимоячиси Матс Хуммельс "асаларилар"нинг янги ҳужумчиси Эрлинг Холанд ҳақида илиқ фикрларни билдириб ўтди.

"Холандда барчаси жойида. Мен унга жамоа билан қандай ишлаш кераклиги ҳақида бир қанча маслаҳатлар бердим.

У 57 дақиқада еттита гол киритишни уддалади. Бу ишни мен бутун мавсум давомида бажаришимга тўғри келар эди. Мен шу ердалигимда Холанд ҳам "Боруссия" сафида қолишига умид қиламан", - дейди Хеммельс