Маттео Берреттини Германиядаги юришини давом эттиради
Zohir2018
Маттео Берреттини финал йўлланмаси учун ўйнайди
Италиялик теннисчи Маттео Берреттини Мюнхен шаҳрида мезбонлар вакили Филипп Кольшрайберга қарши кортга чиқди.
Турнирнинг чорак финалидан ўрин олган ушбу ўйинда Маттео 4:6, 7:5, 6:4 ҳисобида рақиби устидан ғалаба қозонди.
Шу тариқа Берреттини "BMW Open" мусобақасининг ярим финал босқичида испаниялик Роберто Баутиста-Агут билан рақобатлашадиган бўлди.

Изоҳлар (0)