Маурицио Сарри: Азар биз учун худди Месси ва Роналду сингари жуда муҳим

Лондоннинг “Челси” клуби бош мураббийи Маурицио Сарри “Уортфорд”га (2:1) қарши ўйинда дубль қайд этиб, “аристократлар”га муҳим ғалабани олиб келган вингер Эден Азар ҳақида фикр билдириб ўтди.

“Шубҳасиз, у жамоамиз учун жуда муҳим футболчи, худди Месси “Барселона” учун ва Роналду “Ювентус” учун муҳим бўлгани сингари. У исталган позицияда ўйнай оладиган буюк футболчи. Айни дамда у ёлғон “тўққизлик”да тўп сурмоқда ва ўзига топширилган вазифани тўлиқ адо этяпти”, - дейди италиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!