Маурицио Сарри: Биз кўпроқ гол уришимиз ҳам мумкин эди
Лондоннинг "Челси" клуби бош мураббийи Маурицио Сарри кеча "Айнтрахт"га (1:1) қарши бўлиб ўтган Европа лигаси ярим финал дастлабки баҳсидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
“1:1 ҳисоби у қадар ёмон натижа эмас. Дастлабки ярим соат ичида биз 0:0 ҳисобини ушлаб туришга ҳаракат қилдик. Биз қарши ҳужумлардан эҳтиёт бўлишимиз керак эди. Чунки, рақиб бундан унумли фойдаланиши мумкинлигини билардик.
Биз ушбу баҳсда бир нечта имкониятларга эга бўлдик ва кўпроқ гол уришимиз ҳам мумкин эди. Энди жавоб ўйинида эҳтиёткор бўлишимиз зарур. Майдон марказида тўпни кўпроқ ушлаб туришимиз керак, чунки рақиб жуда хавфли”, - дейди италиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз. “Челси” – “Айнтрахт” ўртасидаги жавоб баҳси 9 май куни Лондонда бўлиб ўтади.
Фикрлар