Маурицио Сарри: Пьянич ажойиб футболчи

"Ювентус" бош мураббийи Маурицио Сарри клуб хавбеки Миралем Пьянич ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Пьянич менга ёқади, у ажойиб футболчи. Мен унинг майдондаги рўлини ўзгартирмаган ҳолда, унга янги вазифалар топширдим. У буни аъло даражада уддаламоқд", - дейди Сарри.

Жорий мавсумда босниялик футболчи А Серияда 19 та ўйинда майдонга тушиб 3 та гол ва 4 та голлик узатма муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!