
Маурицио Сарри: "Тоттенхэм" биздан кучлироқ эди
Лондоннинг "Челси" клуби бош мураббийи Маурицио Сарри кеча "Тоттенхэм"дан (3:1) учралган мағлубиятга изоҳ берди.
“Ўйинни жудаям суст бошладик ва бу кейинчалик бизга муаммолар олиб келди. Биз жудаям ёмон ўйнадик. “Тоттенхэм” – қарши ҳужумларда ўйнаш бўйича Европанинг энг кучли жамоаларидан бири. Улар бу ғалабага ҳақли эдилар. Улар биздан кучлироқ эдилар”, - дейди италиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, бу Сарри бошқарувидаги “Челси” учун АПЛдаги илк мағлубият бўлди. “Аристократлар” айни дамда мусобақа жадвалида 4-ўринни эгаллаб туришибди.
Фикрлар