Мавсумни "Сўғдиёна"да бошлаган ҳужумчи "Металлург"га ўтди

“Металлург” ўз таркибини яна бир маҳоратли футболчи билан тўлдирди.

Биринчи даврани Жиззахнинг “Сўғдиёна” футбол клубида ўтказган Бобур Фарҳодов эндиликда Бекобод жамоаси шарафини ҳимоя этади. Давралар оралиғидаги тайёргарлик жараёни ҳамда назорат учрашувларида ўзини кўрсатган Бобур Фарҳодов “Металлург” билан шартнома имзолади.

Бобур Фарҳодов 26 ёшда. 1996 йилнинг 11 февраль санасида таваллуд топган. Профессионал фаолиятини Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасида бошлаган Бобур Суперлиганинг “Бухоро”, “Сўғдиёна” клубларида тўп тепган. Шунингдек, хорижда – Литванинг “Миния” жамоасида ўйнаб қайтган. Суперлига баҳсларида 26 учрашувда майдонга тушган, 1 та гол киритган, 6 марта огоҳлантирилган.

Бобур Фарҳодов
26 ёшда. 1996 йилнинг 11 февраль санасида туғилган.
Амплуаси – ҳужумчи
Фаолият юритган жамоалари:
2019 йил – “Бунёдкор” (Тошкент)
2020 йил – “Бухоро” (Бухоро)
2021 йил – “Миния” (Литва)
2022 йил биринчи давра – “Сўғдиёна” (Жиззах).

"Металлург" матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!