Май ойида бизни иккита супер муҳим баҳс кутмоқда!

  • 12 May 17:00
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Boxing
BEPUL PROPAN

Май ойи қайноқ кунлар билан биргаликда қайноқ жангларни ҳам бизга тақдим этмоқда. Бунга мисол қилиб "UFC 315" ва "Ҳумо арена" мажмуасида ўтказилган "Octagon 72" турнирларини келтириш мумкин. Эътиборингизга, яна мазкур ойда бўлиб ўтадиган ММА ва боксдаги энг катта баҳсларни ҳавола этамиз.

13 май куни Австралия профессионал бокс оқшомига мезбонлик қилади. Унинг асосий тўқнашувида Жей Опетая Клаудио Скуэога қарши рингга чиқади.

17 май куни ўтказиладиган "UFC Fight Night" турнири биз учун жуда муҳим. Чунки унда ҳамюртимиз Нурсултон Рўзибоев ҳам иштирок этиб, америкалик Дастин Штольцфус билан жанг қилади.

18 май санасидаги "UFC Fight Night" турнирида Гилберт Бёрнс ҳамда Майкл Моралес ўзаро тўқнаш келади. Бу баҳс ҳам жуда қизиқарли ўтиши кутилмоқда.

23 майда гўзал Париж "PFL Europe 2" турнирига мезбонлик қилиши белгиланганди. Унда "Манчестер Юнайтед" афсонаси ва Франция терма жамоаси собиқ футболчиси Патрис Эвра ММА даги дебютини ўтказиши лозим эди. Бироқ мазкур мусобақа номаълум муддатга қолдирилди.

Ойнинг охирги кунлари эса ёниши аниқ. Чунки 30 май санасида бўлиб ўтадиган катта бокс оқшомида ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев мексикалик Луис Кастильога қарши рингга кўтарилади. Айнан мана шу баҳсдан сўнг Аҳмадалиев япониялик Наоя Иноуэ билан тўқнашувга тайёрланади.

Юқоридаги рўйхат янада кенгайиши мумкин. Шу боис бизни кузатишда давом этинг!

Comments

You must be logged in to commet!