Майк Тайсон Артур Бетербиев ва Дмитрий Бивол жангида ким фаворит эканини айтди

58 ёшли афсонавий боксчи Майк Тайсон икки россиялик - Дмитрий Бивол ва Артур Бетербиев ўртасидаги жангда фаворит номини тахмин қилди.

"Ким ғолиб бўлишини айтиш бироз қийин. Бу баҳсда Дмитрий фаворит. Менимча, у ғалаба қозонса керак", - дея "Темир мушт" дан иқтибос келтирди "SecondsOut".

Эслатиб ўтамиз, Майк Тайсон (50-6, 44 КО) навбатдаги жангини 15 ноябрь куни Жейк Пол(10-1, 7 КО)га қарши ўтказади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!