Майк Тайсон: Головкин Альваресни яна бир марта ютиши керак
Ads

Супер оғир вазн тоифасининг афсонавий боксчиларидан бири америкалик Майк Тайсон Алматага ташрифи давомида Геннадий Головкин ва Саул “Канело” Альварес ўртасида бўлган жангда қозоғистонлик боксчига мухлислик қилгани таъкидлаб ўтди. У шунингдек, Головкиннинг яна бир марта рингга чиқиб, мексикалик боксчидан реванш олишни истамоқда.

Головкин “Канело” билан бўлган жангида ҳакамликни яхши баҳоламаган, бироқ реванш жангини Мексикада ўтказиш яхши фикр эканлигини айтган.

Головкин биринчи жангда ғалаба қозонган эди, аммо у яна бир марта ютиши керак. Албатта, мен GGG афзал кўраман. Бўлиши кутилаётган реванш жангида у тажаввузкорроқ ва бошга кўпроқ ишлаши зарур, – дея маслаҳат берди Тайсон.