Майк Тайсон: "У боксдаги сенсация!"

  • 12 октябрь, 2023, 11:25
  • 0
  • Бокс

Супероғир вазн тоифасида собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Майк Тайсон (50-6,44КО) Тайсон Фюри (33-0-1,24КО) ҳақида щзига хос фикрлар билдириб ўтди.

"Фьюри барча даврларнинг энг зўр боксчиси эмас, лекин ҳозирда у ҳақиқатдан ҳам юқори чўққида - у айни пайтда энг зўр боксчи. У буюк, деб айта оламан. Фьюри камарини ҳимоя қилиб улгурган, у хозирча енгилмас. У боксдаги сенсация - бунга шубҳа йўқ", - деди “Темир Майк”.

Эслатиб ўтамиз, 28 октябрь куни Тайсон Фьюри собиқ UFC чемпиони Фрэнсис Нганнуга (17-3) қарши баҳс юритади. Айнан Нганнуни жангга Майк Тайсон тайёрламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!