Майк Тайсон ва Эвандер Холифилд ўртасидаги жанг санаси маълум бўлди
Ижтимоий тармоқларда 53 ёшли Майк Тайсон ва 57 ёшли Эвандер Холифилд ўртасида жангга оид хабарлар ва афишалар пайдо бўлди. Аввалроқ, улар рингга қайтишларини эълон қилгандилар.
Маълумотларга қараганда, мазкур жанг 11 июль куни Саудия Aрабистонида бўлиб ўтиши мумкин.
Улар бунга қадар, икки марта тўқнаш келгандилар. Холифилд дастлаб 1996 йилда техник нокаут эвазига ғалабани қўлга киритганди.Реванш жангида эса, қандай жанжаллар юзага келганидан хабарингиз бор. Жанг мобайнида Тайсон Холифилднинг қулоғини тишлаб олган ва жанг тўхтатилганди. Шундан сўнг, Майкка мағлубият ёзилиб, дисквалификация қилинади. Шунингдек, бокс лицензиясидан маҳрум қилинади ва уч миллион долларлик жаримага тортилади.
Манба: "СЭ"
Фикрлар