Майкл Чендлер ишора берди, у Оқ Уйдаги турнирда Конор Макгрегор билан жанг қилиши мумкин

  • 02.01.2026 15:30
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA

Америкалик ММА устаси Майкл Чендлер Оқ уйда бўлиб ўтадиган UFC турнирида Конор Макгрегор билан учрашиши мумкинлигига ишора қилди.

"2026 йил супер ўтиши аниқ. Биринчидан, UFC энди Paramount+ да чиқади. Иккинчидан, Макгрегор Оқ Уйдаги турнирда мен билан жанг қилиши ҳақида миш-мишлар юрибди. Ҳозир биз бу маълумотни на тасдиқлай оламиз, на рад эта оламиз, бироқ мана шундай режалар тузилаётгани эҳтимолдан ҳоли эмас", - деди Майкл.

Эслатиб ўтамиз, Макгрегор 2021 йил "UFC 264" турнирида Дастин Порьедан енгилганидан буён октагонга чиқмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!