Майкл Каррик ўзи билан бирга ўйнаган энг зўр футболчи кимлигини айтди
Ads

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Майкл Каррик ушбу жамоа сафида ўзи билан бирга тўп сурган энг зўр футболчи кимлигини айтди.

“Уни ҳар куни машғулотларда кўриш менга насиб этди. Мен унга тўпни оширганимдан сўнг унинг амалга ошираётган ҳаракатларидан ҳайратга тушар эдим. У ажойиб эди. МЮда шунча йил ўйнаган бўлсам, ушбу давр орасида 10-15та яхши футболчиларни кўрдим. Роналду, Руни, Фердинанд, Гиггз ва Невилл шулар жумласидандир. Аммо, Скоулз ҳаммасидан зўр эди”, - дейди Каррик.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ 36 ёшли Каррик жорий мавсум сўнггида ўзининг футболчилик фаолиятини якунлаши ҳақида эълон қилган эди. У МЮ сафида 2006 йилдан буён тўп суриб келмоқда.

Минбар

Барча блоглар