Майкл Оуэн "Манчестер Юнайтед"га мураббий танлаб берди
"Манчестер Юнайтед" клуби ва Англия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Майкл Оуэн манкуниянликларга мураббий бўйича маслаҳат берди.
"Охирги 10 йилликда "Манчестер Юнайтед" ҳамма нарсани синаб кўрди. Улар туғма мураббийлик қобилияти бор мутахассисларни, синалган мураббийларни, собиқ футболчиларни, янги даҳолардан тортиб, тажрибали мутахассисларни жамоага олиб келишди. Улар ҳам кўп структуралар ва катта трансферларни амалга оширди. Ҳозир шундай мураббий борки, агар шу рухда давом этадиган бўлса, жамоа эски шон-шуҳратини қайта тиклаши мумкин. Керрик барча футболчилар билан мулоқот жараёнини идеал тарзда олиб бормоқда. У жамоага келганидан сўнг клубда жонланиш пайдо бўлди, ишонч қайтди ва ўйинларда барқарорлик пайдо бўлди. Майкл жамоани ичидан яхши билади ва тушунади. У тўғри йўлда давом этмоқда. Тасаввур қилинг, МЮ Чемпионлар лигасига йўлланма олди ва Керрикга "Иш учун раҳмат, биз бошқа мураббийни тайинлаймиз" дейишди. Шундан сўнг клуб 10-12 йил олдинги ҳолатга қайтади. Ахир бу ўз оёғига болта уриш эмасми. "Манчестер Юнайтед" учун айни вақтдаги энг керакли мутахассис айнан Майкл Керрикнинг ўзи" деди собиқ страйкер.
Маълумот учун, Майкл Керрик МЮга келганидан сўнг, манкунянликлар кетма-кет 4та учрашувдан буён ғалаба қозониб келмоқда.
Фикрлар