Майкл Пейж: "Шара Буллетнинг юзини қонга тўлдираман"
Ярим ўрта вазн тоифасидаги UFC жангчиси Майкл Пейж (22-3) ўрта вазн тоифасидаги Шарабутдин Магомедов(15:0)ни жиддий рақиб сифатида кўрмаяпти.
"Агар Магомедов нокаутга уринса, бу жанг мен хоҳлагандек агрессив тарзда кечаётганини англатади. Менимча, Шара ўз қобилиятига ҳаддан ортиқ ишонади. Бироқ мени партерга туширишга ҳаракат қилса, у тасаввур қилолмайдиган усулни қўллайман. Бўлажак рақибим ўзини энг зўр "панчер" деб ҳисоблайди, шекилли. Лекин фикридан қайтиши учун унга бир неча зарбаларим кифоя қилади. Шаранинг юзи қонга тўлиши аниқ" – деди Пейж.
Эслатиб ўтамиз, Шара Буллет (15-0) ва Майкл Пейж (22-3) тўқнашуви 2 февраль куни "UFC Fight Night 250" турнирида бўлиб ўтади.
Фикрлар