Мбаппе мақтанчоқми?

ПСЖ мураббийларидан бири Заман Камара жамоа ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг ўзига яраша камчиликлари борлигини айтди.

- Мбаппенинг энг катта камчилиги ўйин вақтида бор маҳоратини кўз-кўз қилишни яхши кўришида. Гол уриш ўрнига турли дриблинг ва тўп билан чиройли ҳаракатлар қилади. Килиан ҳали ёш, келажакда бу қилиқларидан воз кечиши керак, - деди Камара.

Франция чемпионатида Мбаппе 20 та учрашувда 18 та гол урди ва бешта голли пас узатди. Шунингдек, Чемпионлар лигасида 7 та ўйинда рақиблар дарвозасини 5 бор аниқ нишонга олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!