Мбаппе 2та ўйинга дисквалификация қилинди
Ads

Франция чемпионати тартиб-интизом қўмитаси ПСЖ форварди Килиан Мбаппени 2та учрашувга четлатди.

Эслатиб ўтиш лозимки, 19 ёшли футболчи “Ренн”га (3:2) қарши баҳсда рақиб футболчиси Исмаил Саррга қарши ўта қўпол ўйин намойиш қилгани учун ҳакам томонидан майдондан четлатилган эди. Шундан сўнг Мбаппе битта учрашувни ўтказиб юборди, энди у “Страсбур”га қарши учрашувни ҳам мухлислар орасида ўтказишга мажбур.

Маълумот учун, Килиан жорий мавсум Франция чемпионатида жами 18та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 9та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.