Мбаппе 6 ой олдин Левандовскига алоқага чиққани маълум бўлди

"Бавария" юлдузи Роберт Левандовски фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин эди.

"Le Parisien" нашри тарқатган хабарга кўра, польшалик футболчини Парижда кутишган. Май ойида Килиан Мбаппе жамоа билан шартномасини узайтирганидан сўнг "Пари Сен-Жермен" раҳбарияти Робертни ҳам олиб келмоқчи бўлган. У парижликларнинг асосий ҳужумчиси бўлиши кутилганди.

Ҳатто, 6 ой аввал Мбаппенинг шахсан ўзи Левандовскини кўндириш мақсадида у билан учрашган. Бироқ польшалик футболчининг режалари ўзгарган ва якунда Роберт "Барселона"ни танлаган.

Жорий мавсум 34 ёшли ҳужумчи "кўк-анорранглилар" либосида 27 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 20 гол ва 7 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!