Мбаппе: "Агар ҳозирги “Бавария”ни ютоладиган жамоа бўлса, у — “Реал”
"Реал Мадрид" ҳужумчиси Килиан Мбаппе Чемпионлар лигаси чорак финали доирасида "Бавария"га қарши бўладиган ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.
"Испанияда айримлар мен Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш учун “Реал”да ўйнамайман, деб хавотир олишмоқда. Аммо клуб учун ўйнаш жуда муҳим. Биз ҳали ҳам Ла Лига ва Чемпионлар лигасида ғалаба учун курашмоқдамиз.
Чемпионлар лигасида биз жуда кучли жамоага қарши ўйнаймиз, эҳтимол, ҳозирги пайтда энг яхши формадаги жамоадир. Агар уни мағлуб эта оладиган жамоа бўлса, у — “Реал”, — деди Мбаппе.
Маълумот учун, бу икки клуб ўртасидаги илк учрашув 7 апрель куни Мадридда бўлиб ўтади.
Фикрлар