Мбаппе АПЛнинг қайси клубига ўтишни истаяпти?

ПСЖ клуби форварди Килиан Мбаппе "Ливерпул"га ўтишга рози бўлди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 21 ёшли франциялик футболчи Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби ва АПЛда пешқадамлик қилаётган жамоа сафига ўтишга қизиқиш билдирган. Парижликлар эса ўз етакчи футболчиси билан хайрлашмоқчи эмас. Шу боис улар Мбаппенинг трансферини 250-300 млн еврога баҳолашмоқда.

Таъкидлаш керакки, Мбаппега шунингдек “Реал” ва “Ювентус” ҳам харидор бўлмоқда.

Маълумот учун, Мбаппе жорий мавсум ПСЖ сафида жами 24 та ўйинда майдонга тушди ва 21 та гол ҳамда 12 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!