Мбаппе “Атлетико” қарши ўйнамайдими?

CHERY AUTO

“Реал” футболчилари Европа Чемпионлар лигаси нимчорак финал учрашувида ўз ҳамшаҳарлари – “Атлетико” вакилларига қарши жавоб ўйинини ўтказади.

Муҳим баҳс олдидан Карло Анчелотти кутилмаган муаммога дуч келди.

Франциялик футболчи оммавий ахборот воситалари учун очиқ бўлган машғулотларда тўлиқ қатнаша олмади. Тўпиғидан шикастланган ўйинчи индивидуал тарзда шуғулланди холос.

“Реал” раҳбарияти аввалига футболчи “Атлетико”га қарши ўйнашига ишонч билдирганди. Лекин машғулотлар давомида бу ишонч анча сусайди.

- Агар Мбаппе ўзида куч топа олса, балки ўйинга тушар, - деб баёнот берди “Қироллик клуби.

Килиан Мбаппе Испания чемпионатининг 27-турида “Райо Вальекано”га қарши ўтказилган учрашувнинг 21-дақиқасида   тўпиғидан жароҳат олган эди. Бироқ у 79-дақиқагача ўйинни давом эттирган.

“Реал” ва “Атлетико” ўртасидаги дастлабки учрашувда Мбаппе ва Винисиуснинг голлари Карло Анчелотти шогирдларига 2:1 ҳисобида ғалаба келтирган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!