Мбаппе Бензема ҳақида гапирди

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе “Реал” тўпурари Карим Бенземани бу йилги “Олтин тўп” учун асосий даъвогар эканини эътироф этди.

- Карим 34 ёшда, у ҳаёти давомидаги энг муҳим мавсумни ўтказиб, Чемпионлар лигасида ғолиб бўлди ва бу ғалабанинг асосий ижодкори айнан Бензема эди. Агар мен Каримнинг ўрнида бўлиб, нуфузли совринни қўлга кирита олмасам, “Олтин тўп” нималигини тамоман унутган бўлардим, - деди Килиан Мбаппе.

Карим Бензема “Реал”да 2009 йилдан бери тўп тепмоқда. Жамоанинг кейинги муваффақиятлари франциялик ҳужумчи билан боғлиқ.

Бензема фаолияти давомида клублар миқёсида 752 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини 389 маротаба ишғол қилган ва жамоадошларига 186 та голли узатма берган. Шунингдек, Франция терма жамоаси сафида 97 та ўйинда 37 та тўп киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!