Мбаппе буюклар қаторига қўшилди

Чемпионлар лигаси нимчорак финалнинг дастлабки учрашувида “Барселона” дарвозасини уч маротаба ишғол қилган Килиан Мбаппе “Пари Сен-Жермен” тўпурарлари  рейтингида учинчи ўринга кўтарилиб олди.

Хет-трикдан сўнг, ёш ҳужумчининг парижликлар сафида урган голлари сони 111 тага етди ва у 109 та гол билан учинчи ўринда турган Паулетани ортда қолдирди.

ПСЖ тарихида энг кўп гол урган Эдинсон Кавани рақиблар дарвозасини жами 200 маротаба аниқ нишонга олган. Иккинчи ўриндаги Златан Иброҳимович ҳисобида 156 та гол бор.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар