Мбаппе Франциядаги тартибсизликларни тўхтатишга чақирди
ПСЖ ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе мамлакатдаги тартибсизликларни тўхтатишга чақирди.
"Франциялик футболчилар ўз ватандошларини мамлакатда 17 ёшли ўсмирнинг ўлими туфайли бошланган тартибсизликларни тўхтатишга чақиради", - деб ёзди 24 ёшли ҳужумчи Twitter саҳифасида.
Мамлакатда тўхташ талабига бўйсунмаган 17 ёшли ўсмирни полициячи отиб ўлдирганидан кейин бошланган тартибсизликлар бир неча кундан бери давом этмоқда.
Фикрлар