Мбаппе: "ЖЧ-2026да капитан сифатида ғалаба қозониш — орзу"

Килиан Мбаппе Жаҳон чемпионати-2026да Франция терма жамоаси капитани сифатида ғалаба қозониш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди.

"Капитан сифатида Жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш? Бу жуда қийин, жуда кам учрайдиган ҳолат.

Вақт ўтган сари нарсаларнинг аҳамиятини янада чуқурроқ тушунасан. Ҳозирги он билан яшаш, мусобақаларнинг қадрини билиш керак.

Албатта, ғалаба қозониш ажойиб бўларди — мен учун, жамоадошларим учун, французлар учун, журналистлар учун… Назаримда, бу сизларга ҳам ёқарди", — деди Мбаппе кулган ҳолда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!