Мбаппе келса, мен кетаман!
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг навбатдаги жамоаси “Реал” бўлиши мумкин. 25 ёшли форварднинг парижликлар билан амалдаги шартномаси якунланмоқда.
Журналист Эдуардо Инданинг таъкидлашича, Килиан “Қироллик клуби”га кўчиб ўтадиган бўлса, Карло Анчелотти ишонган ҳужумчиларидан бирини йўқотади.
- Мбаппе “Реал”га ўтадиган бўлса, кимдир кетишига тўғри келади. Чунки клуб пул ишлаши керак. Килиан бир неча позицияда ўйнай олади, хусусан, жамоага янги келган Эндрик ўрнида ҳам.
Бироқ, “Реал” сотиб юбориши керак бўлган энг зўр номзод Винисиус Жуниордир. Уни сотиб юбориш орқали мадридликлар Мбаппега майдондан жой очиб беради ва яхшигина пул ишлаб олади, - деди Эдуардо Инда.
Бундан ташқари, ўтган йили Винисиус Жуниорнинг ўзи ҳам жамоага Килиан Мбаппе келса, “Реал”ни тарк этиши ҳақида гапирган эди.
Фикрлар