Мбаппе кетади. ПСЖ уни арзонроққа сотишга рози бўлди

Жаҳон трансфер бозори келаётган ёзда "портлаши" кутилмоқда. Бир неча юлдузлар ўз жамоаларини алмаштиришга яқин турибди. Улардан бири Килиан Мбаппе ҳам Парижни тарк этиши мумкин.

"Le Parisien" нашрининг хабар беришича, Париж клуби раҳбарияти франциялик футболчи билан ҳали шартнома борасида келишувга эришмаган. Мбаппе спорт директори Леонардонинг таклифини рад этмоқда ва жамоада қолишга рози эмас.

ПСЖ бундай вазиятда таваккал қилишни маъқул кўрмаяпти ва 22 ёшли вингерни яхшироқ маблағ эвазига қўйиб юборишга тайёр. Унинг нархи 120-150 млн евро оралиғида бўлиши тахмин қилинмоқда. Аслида, Мбаппенинг трансфер суммаси 180 млн этиб белгиланган. Бироқ унинг амалдаги шартномаси кейинги йил ўз якунига етади ва агар унгача футболчи бошқа клуб билан келишувга эришмаса, Парижни эркин агент сифатида тарк этади.

Килиан парижликлар сафида 2017 йилдан бери тўп тепиб келади. Бу вақт оралиғида у жами 160 ўйинда иштирок этиб, 120 та гол ва 59 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!