
Мбаппе: Кулавериб, ўлай дедим!
Франция терма жамоаси ва “Реал” клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе “Le Canard enchaîné” газетасида эълон қилинган хабарга муносабат билдирди.
Ушбу сатирик нашрда машҳур спортчи ўтган йили Францияда ўтказилган Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида олимпия машъаласини кўтаришдан бош тортгани айтилади.
- Кулавериб ўлай дедим. Сизлар мен мусобақада баскетбол бўйича Франция терма жамоаси асосий таркибида ўйнамоқчи бўлганимни ҳам унутиб қўйибсизлар. Мусобақа вақтида мен дунёнинг бошқа бурчагида таътилда эдим. Олимпия ўйинларида иштирок этиш бўйича ҳеч қандай тажрибага эга бўлмаганим учун машъала кўтаришимда ҳеч қандай мантиқ йўқ эди, - деди Килиан Мбаппе.
Газетанинг ёзишича, Мбаппе Франция ҳукумати томонидан Олимпия ўйинлари машъаласини кўтаришга таклиф қилинган экан.
Комментарии