Мбаппе маош олиш борасида Роналду ва Мессини ортда қолдирди

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе 2022 йилнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланди, дея хабар беради "Sportico".

Манбага кўра, 23 ёшли франциялик футболчи 2022/23 йилги мавсум учун 125 миллион доллар ишлаб олади. Ушбу сумманинг 105 миллион доллари футболчининг маоши бўлса, қолган 20 миллион доллар эса ҳомийлик шартномаларидан тушган даромаддир.

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду 113 миллион доллар билан иккинчи ўринда (53 миллион доллар маош ва 60 миллион доллар ҳомийлик шартномалари), Мбаппенинг жамоадоши Лионель Месси эса 110 миллион доллар билан учинчи ўринда қайд эилган - 62+48.

Тўлиқ рўйхат:

1. Килиан Мбаппе (ПСЖ) - 125 миллион доллар (105 миллион маош + 20 миллион доллар ҳомийлик)
2. Криштиану Роналду (“Манчестер Юнайтед”) – 113 миллион доллар (53+60);
3. Лионель Месси (ПСЖ) - 110 миллион доллар (62+48);
4. Неймар (ПСЖ) - 91 миллион доллар (56+35);
5. Муҳаммад Салоҳ (“Ливерпуль”) – 39,5 миллион доллар (24,5+15);
6. Эден Азар (“Реал”) – 31,3 миллион доллар (28,6+2,5);
7. Андрес Иньеста (“Виссел Кобе”) – 30 миллион доллар (23+7)
8. Раҳим Стерлинг (“Челси”) – 29,4 миллион доллар (21,4+8);
9. Кевин Де Брюйне (“Манчестер Сити”) – 29 миллион доллар (25,5+3,5);
10. Антуан Гризманн (“Атлетико Мадрид”) 27,5 миллион доллар (22+5,5)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!