Мбаппе менинг футболкамни сўради
Испания терма жамоаси ҳужумкор футболчиси Ламин Ямал Франция терма жамоаси сардори ва етакчиси Килиан Мбаппе Европа чемпионатининг ярим финал учрашувидан кейин футболка алиштиришни сўраганини айтди.
Маълумки, финал йўлланмаси учун баҳсда испанлар францияликларни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мусобақадан чиқариб юборди. Голлардан бири айнан Ямал киритиб, қитъа ва жаҳон чемпионатлари тарихида гол урган энг ёш футболчи сифатида рекорд ўрнатди.
- Ўйиндан кейин Килиан Мбаппе менинг футболкамни сўради, - деди Ламин Ямал журналистлар билан суҳбатда.
Таъкидлаш жоизки, Килиан Мбаппенинг Германия майдонларидаги ўйини мухлису мутахассисларнинг эътирози ва танқидига сабаб бўлмоқда. Аксинча. Ламин Ямал ёрқин ўйинлари билан барчанинг эътиборини қозонди ва Испания терма жамоасининг финалга чиқишига муносиб ҳисса қўшди.
Фикрлар