Мбаппе Неймарни сиғдирмаяпти

ПСЖ раҳбарияти Килиан Мбаппени сақлаб қолиш учун бразилиялик юлдуз Неймардан воз кечишига тўғри келади.

Sports.fr сайтининг ёзишича, Мбаппе парижликлар билан янги шартнома тузиши учун клуб раҳбариятидан Неймарни сотиб юборишни талаб қилмоқда.

ПСЖ мутасаддиларига бу талабни бажариш осон бўлмайди. Чунки Неймарни ўйнатиш учун бир йилда 50 миллион евро атрофида маош бериш керак. Бундан ташқари, бразилиялик юлдузнинг кейинги пайтда кўп жароҳат олаётгани ҳам бўлажак трансферни уюштиришда катта муаммо бўлади.

Парижликлар билан 2025 йилнинг ярмигача шартномага эга Неймарнинг ўзи клубдан кетишни истамаяпти. ПСЖ хўжайинлари эса, Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишга қодир янги жамоани Килиан Мбаппе атрофида шакллантириш бўйича бир қарорга келиб бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!