Мбаппе ўрнини ундан кўп гол ураётган ҳужумчи эгаллайди

ПСЖ ёзда жамоани тарк этадиган Килиан Мбаппе ўрнига ҳозирдан ўринбосар қидирмоқда.

Айни пайтда парижликлар олдида бир неча вариант бор. Биринчи навбатда, Австрия чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш этаётган Карим Адейеми тилга олинмоқда.

“Зальцбург”да ишончли ўйин кўрсатаётган Карим Германия терма жамоасига ҳам жалб қилинди ва халқаро миқёсда ҳам голлар ҳисобини очди.

Каримнинг амалдаги шартномаси 2023 йилгача давом этади. Унга “Реал” ҳам оғиз солаётгани ПСЖнинг ишини қийинлаштириб юбориши мумкин.

Адейеми жорий мавсумда 11 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини ўн маротаба ишғол қилди ва битта голли пас берди.

Килиан Мбаппе эса, бу йилги чемпионатда ўн бир марта майдонга тушиб, олти бор тўп киритишни уддалади.

Comments

You must be logged in to commet!