Мбаппе ўз номини тарихга “михлади”

Франция чемпионатининг 26-тури жамоа ҳужумчиси Килиан Мбаппе учун тарихий аҳамият касб этди.

24 ёшли форвард “Нант” дарвозасини ишғол қилиб, Париж клуби сафида киритган голлари сонини 201 тага етказди. Мбаппе клуб тарихида энг зўр тўпурарга айланиши учун 247 та беллашув кифоя қилди холос.

Бундан буёғига Мбаппенинг ПСЖда урган ҳар бир гол янги рекорд сифатида қайд этилаверади. Аввалги рекорд натижа уругвайлик ҳужумчи Эдинсон Каванига тегишли эди. У ўз даврида ПСЖ учун 200 та гол урган биринчи футболчи бўлган.

Мбаппенинг ПСЖ билан шартномаси 2025 йилнинг ярмигача давом этишини инобатга олсак, у ўз кўрсаткичини янада ошириши учун жуда катта имконият бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!